Анри нимани орзу қилаётганини ошкор қилди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2020 19:42
  • 780
  • 30

Ҳозирда Канаданинг “Монреаль Импакт” жамоаси устози сифатида фаолият олиб бораётган Тьерри Анри бир кун келиб собиқ клуби “Арсенал”га мураббий сифатида қайтишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.

“Арсенал”ни бошқариш орзуим аммо бу аниқ амалга ошади дегани эмас. Бироқ, “Арсенал”га мураббийлик қилишни истайман ва тирик эканман бу хоҳишим сўнмайди”, дейди Анри. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик собиқ форвард “тўпчилар” шарафини 1999-2007 ҳамда 2012 йилда ҳимоя қилган ва лондонликлар таркибида АПЛ олтин титули билан бирга 7та соврин соҳибига айланган эди.  

Ўхшаш янгиликлар