ФИФА «Челси»ни жиддий жазога тортди

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 15:42
  • 1751
  • 30

«Челси» навбатдаги иккита трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Клуб вояга етмаган хорижлик футболчилар шартнома имзолагани учун ФИФА томонидан шундай жазога тортилди. Лондонликлар 29та шундай қоидабузарликка йўл қўйишгани аниқланди.

Ушбу тақиқ клубнинг аёллар ва футзал жамоаларига тааллуқли бўлмайди. Бундан ташқари, "Челси" 600 минг швейцария франки миқдорида жарима тўлайди.

«Челси» ушбу қарор юзасидан ФИФАнинг апелляция қўмитасига шикоят киритиши мумкин. Мазкур қўмита ҳам клубнинг талабини қаноатлантирмаса, жамоа Спорт арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар