ЕЧЛ. Топ-5 чемпионат етакчилари орасида фақат "Бавария" ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 03:42
  • 714
  • 30

ЕЧЛ нимчорак финал босқичининг дастлабки учрашувлари якунланди.

Бир неча дақиқа аввал Туриннинг "Ювентус" клуби Францияда мағлубиятга учради.

Шу тариқа, чемпионлар лигасининг мазкур босқичида Европанинг топ-5 чемпионатлари етакчилари томонидан қайд этилаётган нохуш анъанани "кекса синьора" ҳам давом эттирди. Бунга қадар ПСЖ ва "Ливерпуль" мағлубиятга учраган, "Барселона" эса Неаполда дуранг қайд этган эди.

Бундеслига жамоалари эса ҳозирча бошқа рақобатчиларига ўрнак бўлишмоқда. Қитьанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида Германия шарафини ҳимоя қилаётган клубларнинг барчаси ушбу босқичнинг дастлабки ўйинида ғалаба ғозонди ("Бавария" "Боруссия Д.", "Лейпциг").

Ўхшаш янгиликлар