Гвардиола "Реал" устидан қозониган ғалабадан кейин нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 04:21
  • 1272
  • 30

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасидаги "Реал"га (2:1) қарши дастлабки баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқашди.

"Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик. Майдонда яхшироқ кўринганимизда гол ўтказиб юбордик. Аксинча, "Реал" ташаббусни қўлга олганидан кейин омад биз томонга ўтди. Бу футбол.

Мен "Энфилд"даги чорак финал ўйинини эслайман. Ўшанда биз ажойиб ўйин намойиш қилгандик, аммо рақибнинг барча аниқ зарбалари голга айланган эди.

Бугунги ғалабадан хурсанд бўлдим. Аммо бу ҳали биринчи қадам. Ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ.

Ҳозир бу лаҳзалардан завқ олишимиз мумкин. Якшанба куни бизни Лига кубогининг финали кутиб турибди. Биз Премьер-лигада ўйнашда давом этамиз ва "Реал"га қарши жавоб ўйинига тайёргарлик кўрамиз", – деди испаниялик мутахассис.

ЕЧЛ. "Реал" жавоб учрашувидан олдин танг аҳволда қолди

Ўхшаш янгиликлар