Жанубий Американинг 4 давлати ЖЧ-2010 ўтказишга биргаликда ариза топширмоқчи

  • Mr.NoBoDy 15.02.2019 10:04
  • 1773
  • 30

КОНМЕБОЛ минтақасининг 4та мамлакати — Аргентина, Уругвай, Чили ва Парагвай 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун қўшма ариза топширишга қарор қилишди.

Чили президенти Себастьян Пиньера баёнот бериб, ЖЧ-2030ни Аргентина, Уругвай ва Парагвай билан биргаликда қабул қилишга тайёр эканини таъкидлади.

«Бир неча ой аввал мен Аргентина, Уругвай ва Парагвай президентларига ЖЧ мезбонлиги учун аризага Чилини қўшиш таклифини бердим. Бизнинг таклифимиз мазкур 3та мамлакат ва Чили футбол федерацияси томонидан қабул қилинди.

Қўшма мезбонлик Уругвайда ўтказилган дастлабки Мундиалнинг 100 йиллигига бағишланиши мумкин», — деди Пиньера.

Эслатиб ўтамиз, 1962 йилда Жаҳон чемпионати Чилида ўтказилган.

Шунингдек, ЖЧ-2030ни Болгария, Сербия, Греция ва Руминия биргаликда қабул қилишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, мусобақа мезбонлигига Испания ҳам даъвогарлик қилаётган бўлса, Буюк Британия Ирландия билан биргаликда ариза топшириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар