АПЛ. 28-тур ўйинлари учун превью

  • Mr.NoBoDy 29.02.2020 01:00
  • 870
  • 30

Бугун Англия чемпионатида 28-тур ўйинлари старт олади.

Ушбу турдан “Эвертон” – “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхем” - "Вулверхэмптон" каби қизиқарли ушрашувлар ўрин олган. 


29.02 20:00 (Тошкент вақти) “Борнмут” - "Челси"

"Борнмут" охирги ўйинларда ишончсизроқ ўйин кўрсатди, "Челси" эса аксинча. 

Мезбонлар Премьер-лигада сўнгги 16 учрашувидан фақат 3 тасида ютуққа эришганлар.

Мутахассислар Лэмпард шогирдларига "Дин Корт" ўйингоҳида осон бўлмаслигини башорат қилишмоқда. 


Таркиблар бўйича

"Борнмут" ярим ҳимоячиси Жефферсон Лерма ўтган турда "Бёрнли"га қарши ўйинни белидаги жароҳати боис ўтказиб юборганди. Ушбу турда ҳам унинг иштирок этиши сўроқ остида. 

Эдди Хау 5-6 ўйинчи хизматидан фойдалана олмайди (жароҳат).

Ҳимоячилар Стив Кук ва Диего Рико асосий таркибдан жой олишга интилишмоқда.


Маълумотларга қараганда Тэмми Абрахам яна жароҳатланган.

Ўтган турда Рубен Лофтус-Чик ва ниҳоят ҳеч бўлмаса захирада бор эди.  

Кристиан Пулишич ва Каллум Хадсон-Одои баҳсни ўтказиб юборади. 

Фикайо Томори ва Виллиан асосий таркибда майдонга тушишни хоҳлаяпти. 

Анъанага кўра, Кепа Аррисабалага яна захирада қолдирилади.

Ўйинга оид фактлар:

- "Борнмут" иштирокидаги охирги 7 ўйинда ўртача 2 та гол киритилган  (Премьер-лига).

- "Челси" сўнгги 5 ўйинда фақат 1 марта ғалаба қозонган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Борнмут" (4-3-3): Рамздейл, Смит, Кук, Аке, Рико, Гослинг, Серман, Биллинг, Кинг, К. Уилсон, Х. Уилсон

"Челси" (4-3-3): Кабальеро, Жеймс, Зума, Рюдигер, Аспиликуэта, Маунт, Жоржиньо, Ковачич, Педро, Виллиан, Жиру    


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Келли, Дэниелс, Мефам, Брукс (“Борнмут”), Канте, Ван Гинкел, Пулишич ("Челси")

Сўроқ остида: Лерма (“Борнмут”), Лофтус-Чик, Хадсон-Одои, Абрахам ("Челси")



29.02 22:30 “Уотфорд” - "Ливерпуль"

"Уотфорд" Премьер-лигада ўтказган сўнгги 5 баҳсида ғалаба нималигини билмай келмоқда.

"Ливерпуль" лигада ҳали умуман мағлубиятга учрамади. Улар «Викариж Роуд» стадионига ғалаба учун келишлари аниқ. 

Статистикага кўра, "Ливерпуль"га қарши кечган охирги 4 ўйинда гол ура олмаган.


Таркиблар бўйича

Исмаила Сарр машғулотларга киришгани мураббийларни хурсанд қилмоқда.

Нақд учта ҳимоячи жароҳатда: Дэрил Янмат, Крейг Доусон, Франсиско Фемения.


"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон жароҳатланган. Тахминан март ойи ўрталарида сафга қайтади.

Алекс Окслейд-Чемберлен шанба куни асосий таркибда ўйинга тушмоқчи. 

Ҳужумдаги трио (Мане, Салаҳ, Фирмино) ўзгармайди.

Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" охирги 18 ўйинда ютган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" сўнгги 36 учрашувидан 31 тасида камида 2 та гол урган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" барча мусобақалар доирасида "Уотфорд" билан сўнгги 8 ўйиндан 7 тасида ҳалаба қозонган.

- "Уотфорд" охирги 5 ўйинда рақиб жамоаларни енга олмаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Уотфорд” (4-2-3-1): Фостер, Мариаппа, Кабаселе, Каткарт, Мазина, Хьюз, Капу, Сарр, Дукуре, Деулофеу, Дини

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон, Арнолд, Гомес, Ван Дейк, Робертсон, Чемберлен, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Фирмино, Салаҳ


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Доусон, Янмат, Фемения (“Уотфорд”), Милнер, Хендерсон ("Ливерпуль)

Сўроқ остида: Клайн, Шакири ("Ливерпуль")



01.03 19:00 “Эвертон” - "Манчестер Юнайтед"

"Эвертон"нинг мағлубиятсиз серияси ўтган дам олиш кунларида "Арсенал"га 3:2 ҳисобида ютқазилган ўйинида якун топди. Энди улар "Манчестер Юнайтед"га тўйнқш келишмоқда. Навбатдаги рақиблар - "Челси" ва "Ливерпуль". Шунчаки даҳшат!

"Манчестер Юнайтед" барча турнирларда сўнгги 7 ўйинда мағлуб бўлмаяпти. Шу вақт давомида улар 18 та гол уриб, 1 та ўтказиб юбордилар. 

МЮ учун «Гудисон Парк» майдони бош оғриқ эканлигини инобатга олсак, бизни олдинда даҳшатли тўйнашув кутиб турибди.


Таркиблар бўйича

Андре Гомеш узоқ муддатли жароҳатдан кейин сафга қайтган.

Люка Динь бу гал майдонда кўриниш бериши мумкин.

Мейсон Холгейт ва Майкл Кин асосий таркиб учун ўзаро курашади.

Шеймус Коулман ва Жибриль Сидибе ўнг қанот ҳимояси учун рақобатлашади.


Антони Марсьяль машғулотларда шикастлангани боис «Гудисон Парк»да майдонга тушиши аниқ эмас.

Одион Игало МЮ учун дастлабки голини урди ва у учун лигада 90 дақиқа ўйнаш вақти келди.

Мейсон Гринвуд ўйинни бошланғич таркибда бошлаши кутиляпти.

Асосий савол: бу ўйинда  Сульшер уч ҳимоячи билан ўйнайдими ёки тўрт ҳимоячи хизматидан фойдаланадими? Барчасини мартнинг биринчи кунида билиб оламиз.

Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед" охирги 3 ўйинда гол ўтказиб юбормади (Премьер-лига).

- "Эвертон" сўнгги 4 беллашувда камида 2 та гол урган (Премьер-лига).

- МЮ барча турнирлар доирасида "Эвертон" билан олдинги 11 ўйиндан 10 тасида мағлуб бўлмаган.

- "Ирислар" сўнгги 6 уй учрашувида ютқазмаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Эвертон” (4-4-2): Пикфорд, Коулман, Мина, Холгейт, Динь, Ивоби, Гомеш, Делф, Сигурдссон, Калверт-Льюин, Ричарлисон

"Манчестер Юнайтед" (3-4-1-2): Де Хеа, Линделёф, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Фред, Мактоминей, Уильямс, Фернандеш, Гринвуд, Игало


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гбамен, Шнедерлен     ("Эвертон"), Грант, Фосу-Менса, Погба, Рашфорд ("Манчестер Юнайтед")

Сўроқ остида: Динь, Уолкотт ("Эвертон"), Туанзебе, Марсьяль ("Манчестер Юнайтед")



01.03 19:00 “Тоттенхем” - "Вулверхэмптон"

"Тоттенхем" "Лейпциг" ва "Челси"га мағлуб бўлганига қарамай, ўз уйидаги 7 ўйиндан 5 тасида ғалабага эришганини унутмаслик лозим. 

"Бўрилар" сафардаги учрашувларда ёмон натижа кўрсатади, ғар ғолда статистика шуни кўрсатмоқда.

«Тоттенхэм Хотспур» стадионидаги ўйин даҳшатли кечишига шубҳа йўқ.


Таркиблар бўйича

Ҳимоячи Райан Сессеньоннинг ҳолати номаълум.

Шунингдек, мезбонлар Хуан Фойт, Мусса Сиссоко, Сон Хын Мин ва Гарри Кейнсиз қолган.

Моур ҳимоя марказига Алдервейрелд-Санчес жуфтлигини туширади. 

Стивен Бергвейн асосий таркибда тўп тепиши кутилмоқда.


Нуну Эшпириту Санту жамоасида ягона жароҳатдаги ўйинчи - бу Хони. 

Рубен Винагре чап қанотдан жой эгаллаши кутиляпти. 

Адама Траоре асосий таркибда ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Ҳужумда эса Хименес ва Жота ҳаракатланади.

Ўйинга оид фактлар:

- "Бўрилар" охирги 3 ўйинда "қуруқ серия" қайд этмоқда (Премьер-лига).

- "Тоттенхем" барча мусобақаларда "бўрилар"га қарши охирги 3 ўйинда камида 2 та гол ўтказиб юборган.


Тахминий таркиблар

"Тоттенхем" (4-4-2):  Льорис, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Дэвис, Алли, Уинкс, Ло Чельсо, Ламела, Бергвейн, Моура

"Вулверхэмптон" (3-5-2): Патрисиу, Саисс, Коуди, Боли, Доэрти, Дендонкер, Невиш, Моутинью, Винагре, Жота, Хименес


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Фойт, Сиссоко, Сон, Кейн ("Тоттенхем"), Хони ("Вулверхэмптон")

Сўроқ остида: Сессеньон ("Тоттенхем")


Шунингдек, бу турда қуйидаги баҳслар бўлиб ўтади:

29.02 01:00 "Норвич” - “Лестер” 

29.02 17:30 "Брайтон” - "Кристал Пэлас"  

29.02 20:00 "Ньюкасл" - “Бёрнли”

29.02 20:00 "Вест Хэм” - “Саутгемптон”

Лига Кубоги финали (“Манчестер Сити” – “Астон Вилла”) билан бир кунга тўғри келиб қолгани учун “Астон Вилла” – “Шеффилд Юнайтед” ҳамда “Манчестер Сити” – “Арсенал” учрашуви қолдирилган.


Шерзод Нурматов тайёрлади.





Ўхшаш янгиликлар