Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғинни якунлади

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 12:42
  • 822
  • 30

Хабарингиз бор, эндиликда Ўзбекистон U-16 терма жамоасига Олим Шокиров бош мураббийлик қилмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 февраль – 2 март кунлари пойтахтимизда йиғин ташкил этди. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 4 та назорат ўйини ўтказилди. Сўнгги ўйин “Пахтакор-2002” билан ўтказилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

Мазкур ўйин билан йиғинга якун ясалди.

 

Ўзбекистон U-16 – “Пахтакор-2002” 0:0

Ўзбекистон U-16: Ҳусан Маҳмудов, Aбдуқодир Ҳусанов, Миркамол Aбдураззоқов, Суннатила Поёнов, Кирилл Тодоров, Aсад Қаххоржонов, Aлишер Хайруллаев, Риан Исломов, Муҳаммадали Усмонов, Шаҳзод Aкрамов, Сардор Хожибоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Пўлат Жумахонов, Муҳриддин Пазилдинов, Aсад Беглархонов, Рустам Турдимуродов.

Ўхшаш янгиликлар