Роналдунинг онаси инсультга учради

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 18:21
  • 954
  • 30

"Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг онаси Долореш бугун соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага етказилди.

65 ёшли аёл инсультга учради. Шифокорларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдами жиддий оқибатларнинг олдини олишга имкон берди, аммо Долорешнинг аҳволи назоратни талаб қилади.

Қайд этиш керакки, футболчининг онасига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилмаганда, у фалаж бўлиб қолиши ҳам мумкин эди.

Роналдунинг собиқ клуби "Спортинг" эса Долорешга тезроқ соғайиб кетишни тилади.

Ўхшаш янгиликлар