ОЧЛ-2020. Малайзия чемпиони Ж.Корея клубини мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 21:00
  • 738
  • 30

Осиё Чемпионлар Лигасининг “G” гуруҳидан ўрин олган “Жохор Дарул Таъзим” (Малайзия) ҳамда “Сувон Блюуингс” (Ж.Корея) жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди.

Баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида аргенитиналик легионер Гонсало Кабрера пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, бразилиялик ҳимоячи Маурисио ғалаба голи муаллифига айланди. Кореяликлар сафида эса Терри Антонис жавоб тўпини киритган. 

 “Жохор Дарул Таъзим” (Малайзия) - “Сувон Блюуингс” (Ж.Корея) 2:1 (1:0, 1:1)

"Султон Иброҳим" ўйингоҳи

Голлар: Кабрера 13, Антонис 51, Маурисио 73.

Ўхшаш янгиликлар