"Вулверхэмптон" футболчиларидан коронавирус сабаб мухлислар билан селфи тушмаслик сўралди

  • Mr.NoBoDy 04.03.2020 11:00
  • 729
  • 30

"Вулверхэмптон" COVID-19 сабабли футболчилар ва клуб ходимларига маслаҳатлар берди.

Футболчилар ва клуб ходимларидан катта учрашувлар, кечки овқатлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик сўралди, шунингдек мухлислар билан селфи тушмаслик ва уларга дастхат бермаслик ҳам.

Клуб бу қарор мухлисларни хафа қилиши мумкинлигини тан олди, аммо буни айни пайтдаги энг тўғри қарор деб ҳисоблайди.

"Вулверхэмптон" ҳозирда АПЛда 28 турдан сўнг 42 очко тўплаган ҳолда, мусобақа жадвалининг 6-ўрнида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар