«Севилья» - «Барселона. Вальверде кенгайтирилган таркибни эълон қилинди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 08:42
  • 1458
  • 30

Испания чемпионатининг 25-тури доирасида «Барселона» сафарда «Севилья» клуби меҳмони бўлади. Каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун бўладиган ўйин учун кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди.

Мураббийнинг қарорига кўра, ҳужумчи Кевин-Принс Боатенг қайдномага киритилмаган бўлса, узоқ вақт жароҳатини даволаш билан банд бўлган Самуэль Умтити рўйхатга киритилди.

"Барселона"нинг "Севилья"га қарши ўйин учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Иньяки Пенья.

Ҳимоячилар: Нельсон Семеду, Жерар Пике, Самюэль Умтити, Жорди Альба, Жейсон Мурильо, Клеман Лангле, Серхи Роберто.

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серджи Бускетс, Филиппе Коутиньо, Карлес Аленья, Артуро Видаль.

Ҳужумчилар: Луис Суарес, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Малком.

«Севилья» - «Барселона ўйини 23 февраль куни Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар