Эрнесто Вальверде: «Севилья» ўз уйида кучли ўйнашини биламиз»

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 16:42
  • 1460
  • 30

Испания Ла лигасининг 25-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилади. Каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде мазкур ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Севилья» ҳақида
«Севилья» ўз уйида кучли рақибга айланади. Бу рақиб топ-жамоаларга қарши баҳсларда яхши натижаларга эришади».

Суарес  ҳақида
«Суарес? У яхши аҳволда. Луис ўтган ҳафтада дам олди. Эртага қандай қарорга келаман, кўрамиз. Лекин, Луис ҳар бир ўйинда хавфли вазиятларни кафолатлайди, бу муҳим. Суарес — "Барселона" тарихидаги энг яхши бешинчи тўпурар. У сўнгги ўйинларда кўплаб голли вазиятлар яратмоқда. Озгина сабр қилинг, у гол уришда давом этади».

Умтитининг ҳолати ҳақида
«Умтити жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва "Севилья"га қарши ўйинда майдонга тушиш имкониятига эга. Лекин у ҳали юқори формага кириб олиши керак».

Тақвим ҳақида
«Бугунги ўйин олдидан тўрт кун дам олдик. Бу жамоа учун фойдали. Олдимизда 3та қийин сафар баҳси кутиб турибди. Диққат билан муносиб таркибни танлашимиз керак ва жароҳатлардан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Учта ўйинда кучни қандай тақсимлаш ҳақида ўйлашимиз лозим».

Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида
«Жамоа ажойиб тарзда ишлаётганига гувоҳ бўлиб турибман. "Лион"га қарши ўйинда имкониятлардан фойдалана олмадик, лекин ўйин ва вазият яратиш томонлама биз яхши ҳаракат қиляпмиз. Эртанги ўйин муҳим аҳамиятга эга, 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Жадвалда рақибларнинг базга яқинлашишига йўл қўймаслигимиз керак. Орадан фарқни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз».

Сариқ карточкалар ҳақида
«Ракитич, Видаль ва Лангле эртага сариқ карточка олсалар, "эл-класико"ни ўтказиб юборишлари мумкин. Аммо етакчи ўйинчиларни майдонга туширмай, биз муҳим ўйинда таваккал қила олмаймиз».

Чемпионат ҳақида
«Ла лига тақдири ҳозирги кунда ҳал бўлмаган, бу нарса "класико"дан кейин ҳам ҳал бўлмайди. Умуман олганда, биз рақибларга аҳамият бермаймиз. Фақат ўз ўйинларимизга эътибор қаратамиз».

«Севилья» футболчилари ҳақида
«Навас "Севилья"нинг муҳим футболчиси ҳисобланади. У Испания кубогининг дастлабки баҳсида ҳам ажойиб ўйнади. Лекин у получил жароҳат олди. Унинг ҳолатига мураббий баҳо бериши лозим».

Ўхшаш янгиликлар