Кейн гол урган ўйинда "Тоттенхэм" мағлуб бўлди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 19:45
  • 1739
  • 30

АПЛ 27-тури доирасида "Бёрнли" "Тоттенхэм"ни қабул қилди. «Терф Мур» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Дастлаб «Бёрнли» ҳужумчиси Крис Вуд ҳисобни очди. Бу ўйиннинг 57-дақиқасига тўғри келди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Харри Кейн ҳисобни тенглаштирди. Аммо 83-дақиқада Эшли Барнс ғалаба тўпини йўллашга эришди.

Бу билан "Бёрнли"нинг мағлубиятсиз серияси 8 та ўйинга етди. Шон Дайч шогирдлари охирги 8 та ўйинда 5 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этишди. 

«Тоттенхэм» эса 60 очко билан 3-ўринда бормоқда. 

"Бернли" - "Тоттенхэм" - 2:1.

Стадион — «Терф Мур»

Голлар: Вуд, 57 - 1:0, Кейн, 65 - 1:1, Барнс, 83 - 2:1.

"Бернли" - Хитон, Ми, Бардсли, Тарковски, Тэйлор, Хендрик (Брэйди, 80), Корк, Вествуд, Вуд, Барнс, Макнил (Гудмундссон, 80).

"Тоттенхэм" - Льорис, Роуз, Вертонген, Фойт (Ламела, 76), Орье, Уинкс(Льоренте, 62), Сиссоко, Эриксен, Алдервейрелд, Кейн, Сон Хын Мин (Лукас Моура, 88).

Огоҳлантириш: Льоренте (65), Фойт (69), Бардсли (72), Ламела (86).

Ўхшаш янгиликлар