Лига 1. «ПСЖ» кетма-кет тўртинчи ғалабани қўлга киритди (видео)

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 23:42
  • 1855
  • 30

Франция чемпионатининг 26-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Ним»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Верраттининг узатмасидан кейин Кристофер Нкунку ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида Килиан Мбаппе ҳисобдаги фарқни оширган бўлса, 89-дақиқасида Нкункунинг узатмасидан кейин Килиан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

«ПСЖ»нинг Лига-1даги кетма-кет ғалабалари сони 4тага етди. Парижликлар ўз очколарини 68тага етказиб, 2-поғонадаги "Лилль"дан нақ 17 очко олдинда боришмоқда.

Франция чемпионати, 26-тур
ПСЖ – Ним 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 40 Нкунку, 2:0 – 69 Мбаппе, 3:0 – 89 Мбаппе.
ПСЖ – Ареоля, Дани Алвес (Дагба, 73), Бернат, Тиаго Силва, Курзава, Нкунку, Верратти (Нсоки, 81), Шупо-Мотинг (Диаби, 80), Паредес, Маркиньос, Мбаппе.
Ним – Бернардони, Бриансон, Алакуш, Ландр, Буанга, Ферри, Бобишон (Тиуб, 65), Саванье, Рипар (Гийом, 76), Мауасса, Валль (Бозок, 89).
Огоҳлантиришлар: Паредес (16), Мбаппе (45), Бернат (72).

Ўхшаш янгиликлар