Дани Алвеснинг уйи тунаб кетилди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 08:51
  • 1309
  • 30

Шу ҳафтанинг чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси «ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвеснинг уйига ўғрилар  тушишди.

35 ёшли футболчи бу пайтда Франция чемпионати доирасида «Монпелье»га қарши ўйинда (5:1) иштирок этаётган эди.

Ўғрилар бразилиялик футболчининг уйидан қимматбаҳо соатларни олиб чиқиб кетишган. Ҳозирча етказилган зарар миқдори маълум қилинмаяпти.

Сўнгги ярим йилда «ПСЖ»нинг учинчи футболчиси уйига ўғрилик қурбонига айланди. Декабрь ойида ўғрилар Тиаго Силва, ноябрь ойида эса Эрик Шупо-Мотингнинг уйига киришганди.

Ўхшаш янгиликлар