«ПСЖ» президенти: «2000 фоиз кафолат бераман, Мбаппе ва Неймар жамоада қолишади»

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 11:00
  • 1319
  • 30

«ПСЖ» президенти "ПСЖ" Носир ал-Ҳелайфий клуб Киллиан Мбаппе ёки Неймарни сотиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тўлиқ инкор қилди. Аввалроқ матбуотда жамоа УЕФАнинг молиявий ҳалол ўйин қоидасини бузмаслик учун мазкур икки юлдуздан бирини сотишга мажбур бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Йўқ, бу нотўғри хабар. 100 фоиз, ҳаттоки 2000 фоиз кафолат бераман. Улар Парижда қолишади. Француз матбуоти гўёки биз Неймар ёки Килианни сотишга мажбур бўлишимиз ҳақида хабар тарқатди. Ишонч билан айта оламанки, улар биз билан қолишади. Биз молиявий фейр-плей қоидасини бузмаган ҳолда яна янги футболчиларни сотиб олишимиз мумкин. Бунга ишончимиз комил. Бунинг учун бизда пул етарли", — деди Ҳелайфий.

Ўхшаш янгиликлар