ads


Месси «Реал» билан бўладиган ўйинлар ҳақида тўхталиб ўтди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 14:42
  • 780
  • 30

«Барселона» сардори Лионель Месси Испания кубоги ярим финал босқичи доирасида «Реал»га қарши бўладиган жавоб ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Энди бизни Испания кубоги кутиб турибди. Финалга чиқиш учун ғалаба қозонишимиз керак. «Реал» билан сафардан ўйнаш жуда қийин бўлади, лекин биз ғалаба қозонишни истаймиз.

Шундан кейин Европа чемпионлар лигаси ҳақда ўйлаймиз. Биз барча мусобақаларда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз», — деди Месси.

Испания кубоги ярим финал босқичи доирасидаги «Реал» — «Барселона» ўйини 27 февралдан 28 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Каталонияда бўлиб ўтган дастлабки 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.

Ўхшаш янгиликлар