ads


Кепа: "Саррини жуда ҳурмат қиламан. Ўртада тушунмовчилик бўлди"

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 09:00
  • 800
  • 30

"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага Англия лигаси кубоги финалида "Ман Сити"га қарши ўйиндаги (0:0, пен. серияси - 3:4) ўзининг ҳаракатларига изоҳ берди.

Испаниялик дарвозабон пенальтилар серияси олдидан ўзининг алмаштиришларига қарши бўлди ва бош мураббий Маурицио Сарри билан тортишди.

"Совринни қўлга кирита олмаганимдан хафаман.

Биз ажойиб жамоага қарши охиригача курашдик, янада кучлироқ бўлиш учун ишлашда давом ээтамиз.

Ўйин охирида юзага келган вазиятдан хижолатдаман. Мураббий қарорига бўйсунмаслик ниятим йўқ эди. Соврин учун кечган қаттиқ жангдан сўнг тушунмовчилик келиб чиқди деб ўйлайман.

Мураббий мени ўйинни давом эттиролмайди деб ўйлади, мен эса жамоага ёрдам беришга тайёр канимни кўрсатдим. Шифокорлар захира ўриндиғига етиб боргунларича, мураббийнинг бундан хабари бўлмади.

Бу ишни атай қилганим йўқ. Мен мураббийни ва унинг обрўсини жуда ҳурмат қиламан", - дейди Кепа.

Ўхшаш янгиликлар