iks
ads

Эшитдик-да! ОФК U-19 Осиё чемпионатини Ўзбекистондан олиб қўймоқчи

  • Mr.NoBoDy 16.07.2020 16:42
  • 909
  • 30

Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтиши керак.

Эшитишимизга қараганда ОФК мазкур мусобақани Ўзбекистондан олиб қўймоқчи. Мусобақанинг янги мезбони сифатида Малайзия ва Қатар давлатлари кўрилмоқда. Ушбу мусобақага 18 июнь куни қуръа ташланганди. Ўзбекистон мезбон сифатида "А" гуруҳидан жой олган бўлса, Қатар ва Малайзия "D" гуруҳидан жой олишганди.

ОФК ҳозирги шароитда Ўзбекистон мусобақани юқори даражада ва барча тиббиёт регламентларига мос тарзда ўтказа олишига шубҳа қилмоқда.

Агар ушбу мусобақа Ўзбекистондан олиб қўйилса, бу иккинчи ҳолат бўлади. Ўз вақтида ФИФА 2012 йилги аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини бизга берган ва кейинроқ Японияга кўчирган эди.

Маълумот учун, бир неча кун олдин Малайзиянинг New Straits Times нашрида U-19 Осиё чемпионати бу йил бўлмаслиги мумкин деган сарлавҳали мақола чиққанди.

Агарда бу мусобақа Ўзбекистонда ўтказилмаса бу мамлакатимиз имиджига жиддий таъсир қилади ва келажакда йирик халқаро мусобақаларни қабул қилиш имкониятларимизни пасайтириб юборади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar