iks
ads

Педро “Челси”дан кетаётганини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 27.07.2020 08:21
  • 1227
  • 30

Педро мухлислар билан хайрлашди.

“Челси” ярим ҳимоячиси Педро АПЛ 38-туридан ўрин олган “Вулверхэмптон”га (2:0) қарши баҳс унинг учун Лондон клуби сафидаги сўнгги ўйин бўлганини маълум қилди.

“Менинг “Стемфорд Бриж”даги сўнгги ўйиним. Мазкур йиллар учун мухлисларга, “кўклар” аъзоси бўлишим учун ёрдам берган клуб раҳбариятига ва жамоадошларимга раҳмат айтаман. Сиз ҳар доим қалбимда қоласиз. Энди Англия Кубоги учун курашамиз. Катта кўк оила!”, — дея ёзади Педро.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Педронинг “Рома” билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar