ads


УЕФА Симеонега қарши иш очди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 07:42
  • 814
  • 30

УЕФА «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонега нисбатан интизомий иш очди. Аргентиналик мураббий Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Ювентус»га қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинда (2:0) жамоасининг голини хунук тарзда нишонлаганди.

Бундай қоидабузарлик учун мураббий 1та ўйинга дисквалификация қилиниши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Симеоне Европа лигаси доирасидаги ўйинда ҳакамнинг шаънига ҳақоратлар ёғдиргани учун 4та ўйинга четлатилганди.

Ўхшаш янгиликлар