Кевин де Брюйне: «Агар «Ман Сити» 4та турнирда ғолиб чиқса, тарихдаги энг яхши жамоага айланади»

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 08:00
  • 1569
  • 30

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоасининг ушбу мавсумдаги барча мусобақаларда ғолиб чиқиш имконияти ҳақида фикр билдирди.

«Бунинг деярли имкони йўқ. Биз имкон қадар кўпроқ ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Агар битта мавсумда 4та турнирда ғолиб чиқсак, тарихдаги энг яхши жамоага айланамиз. Боиси, ҳали буни ҳеч ким амалга оширмаган. Биз бунга интиламиз.

Ҳозирча ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, аммо 4та соврин ҳақида ўйламаймиз. Агар 3та совринга эга чиқсак, балки, Чемпионлар лигаси финали олдидан бу ҳақда ўйлашимиз мумкин. Аммо бундан эрта эмас», – деди де Брюйне.

«Манчестер Сити» Англия лига кубоги финалида «Челси»ни мағлуб (0:0, пенальтилар бўйича – 4:3) этиб, ўз тарихида олтинчи марта ушбу совринга эга чиқди.

Ўхшаш янгиликлар