«Челси» Кепани жазолади

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 09:42
  • 1530
  • 30

Лондоннинг “Челси” клуби Англия кубоги финалида бўлиб ўтган вазият ҳақида расмий баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади.

Томонлар ўртасида ушбу можаро бўйича жиддий суҳбат олиб борилди. 24 ёшли посбон Сарри ва Кабалеродан кечирим сўради.

“Челси” раҳбарияти Кепани бир ҳафталик маошидан маҳрум қилди. Жарима миқдори 195 минг фунтни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар