Ди Мария Луи ван Гал билан бўлган можарони эсга олди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 16:00
  • 2580
  • 30

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб юрган кезлари, Луи ван Гал билан  бўлган можарони эсга олди.

Манчестерда ўйнаган чоғимда дастлабки икки ой Ван Гал билан муносабатим яхши эди. Бироқ битта тортишувдан сўнг, ҳамма нарса ўзгарди, бизнинг алоқаларимиз олдингидай эмас эди.

Ван Гал ҳар доим ёмон сўзлар билан ҳақорат қиларди. Бир куни ўзимни тутиб туролмадим ва унга бошқа ундай қилмаслигини айтдим.

Мен унга  ҳаммасини яхши ўзлаштира оляпман ва нима қилишни ўзим билишимни айтдим.

Хуллас, унга менинг  характерим ёқмади, шундан кейин хамма муаммолар бошланди”, - дейди аргентиналик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар