VAR ёрдамида «Интер» дарвозасига пенальти белгилаган ҳакам учта турга четлатилди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 20:00
  • 1504
  • 30

А Сериянинг 25-туридаги “Интер”-“Фиорентина” ўйини (3:3) бош ҳаками Розарио Абиссо баҳсли қарори учун учта турга четлатилди, деб хабар берди FootballItalia.

Абиссо 96-дақиқада ўйинни тўхтатган, мезбонлар ҳимоячиси Данило Д’Амброзио ўз жарима майдонида тўпни кўкраги билан эмас, қўли билан тўхтатиб қолди, деган гумон билан VAR’га мурожаат қилганди.

Якуний қарорга келиш учун ҳакамга 5 дақиқа вақт керак бўлган, якунда у пенальти белгилашни лозим топганди. Шу тариқа, 101-дақиқада “Фиорентина” яримҳимоячиси Жордан Верету 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол этиб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.

Розарио Абиссо эндиликда камида 24 мартга қадар ҳакамлик қила олмайди. Шунингдек, у мавсум охирига қадар "Интер" иштирокидаги ўйинларга тайинланмайдиган 

Ўхшаш янгиликлар