ads


Сарри: «Туғри, Кепа хато қилди, бироқ биз уни ўлдирмоқчи эмасмиз»

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 21:00
  • 772
  • 30

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри дарвозабон Кепа Аррисабалага билан боғлиқ можаро қандай ҳал қилинганини айтиб берди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон Лига Кубоги финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га (0:0, пен. 3:4) қарши ўйинда захирага олинишини истамай, майдонда қолган эди.

"Кепа билан шахсан гаплашдим, кейин барча футболчилар билан суҳбатлашдик. У ҳаммадан узр сўради. У жуда катта хатони қилди, бироқ, уни ўлдирмоқчи эмасмиз. 

"Тоттенҳэм"га қарши ўйинда майдонга тушадими? Билмадим, балки ҳа, балки йўқ. Бу ҳақда қарор қабул қилмадим", - деб Сарри сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Аввалроқ, Аррисабалага 1 ҳафталик маоши миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар