ads


Ла лига президенти АПЛ раҳбарига айланиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 22:42
  • 773
  • 30

Ла лига президенти Хавьер Тебас ўз ишини ўзгартириши, у Англия премьер-лигаси бош директорига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.

Тебас ҳозирда Англия чемпионати раҳбарлиги учун асосий номзод бўлиб турибди. 1999 йилдан бери АПЛни бошқариб келаётган Ричард Скадэмор аввалроқ ўз лавозимини тарк этганди.

"АПЛ томонидан Тебаснинг хизматига қизиқиш ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Аммо бундай қизиқиш фахрланишга арзийди. Аммо Тебаснинг Ла лига билан шартномаси мавжуд. Олдимизда шундай вазифалар турибдики, тўлақонли эътиборсиз уларга эришиб бўлмайди", – дея изоҳ берди Примера раҳбарларидан бири ушбу хабар юзасидан.

Ўхшаш янгиликлар