Расман! «Лестер Сити» янги мураббийини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 00:42
  • 1377
  • 30

“Селтик” бош мураббийи Брендан Рожерс клубни тарк этиб, “Лестер” бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Маълумот учун, 46 ёшли Брендан Рожерс “тулкилар” билан 2022 йилгача шартнома имзолади. Рожерс 2016 йилда “Селтик”ни қабул қилгунга қадар 2012-2015 йилларда “Ливерпуль” бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Ундан аввалроқ “Суонси”, “Ридинг” ва “Уотфорд” клубларини бошқарган; “Челси”нинг ёшлар жамоасига устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Лестер” 24 февраль куни бош мураббий Клод Пюэль истеъфосини маълум қилганди

Ўхшаш янгиликлар