ads


Франция кубоги. Ди Мариянинг «дубли» «ПСЖ»ни ярим финалга олиб чиқди (видео)

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 07:42
  • 735
  • 30

Франция кубоги доирасида чорак финалнинг биринчи баҳси бўлиб ўтди. «ПСЖ» ўз майдонида «Дижон»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8 ва 28-дақиқаларида рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда Менье ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Шу тариқа, Томас Тухель шогирдлари Франция кубогида ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Франция кубоги, чорак финал
ПСЖ – Дижон 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 8 Ди Мария, 2:0 – 28 Ди Мария, 3:0 – 76 Менье.
ПСЖ – Буффон, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Керер, Ди Мария (Диаби, 82), Верратти, Дракслер (Нкунку, 81), Паредес (Дагба, 82), Шупо-Мотинг, Менье.
Дижон – Рунарссон, Лотоа, Агерд, Хаддади, Кулибали, Амальфитано, Бальмон, Квон Чхан Хун (Саммаритано, 68), Слити (Кейта, 77), Шафик, Тавареш (Саид, 78).
Огоҳлантиришлар: Верратти (43), Кулибали (74).

Ренн – Орлеан
27 февраль, 22.30, «Рю де Лорьен»

Лион – Кан
28 февраль, 01.00, «Стад де Лион»

Витре – Нант
6 март, 22.30, «стад Франсе ле Бассе»

Ўхшаш янгиликлар