УЕФА Рамосга нисбатан айблов эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 07:42
  • 2598
  • 30

УЕФА «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосга нисбатан айблов эълон қилди. Испаниялик футболчи Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Аякс»га қарши баҳснинг (2:1) сўнгги дақиқаларида атайлаб сариқ карточка олган эди.

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси мазкур ишни 28 февраль куни кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ўша огоҳлантириш Рамос учун мусобақадаги учинчиси бўлди ва у "Аякс"га қарши жавоб ўйинини автоматик равишда ўтказиб юбориб, кейинги босқичлар олдидан "тозаланиб" олар эди.

Аввалроқ УЕФА шунга ўхшаш вазият учун «Валенсия» ярим ҳимоячиси Жоффри Кондогбиани 2та ўйинга дисквалификация қилганди. У Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида «Селтик»га қарши дастлабки ўйинда (2:0) атайлаб сариқ карточка олган деб топилган эди.

Ўхшаш янгиликлар