Модрич Хорватия термасига Дарио Срнани қайтармоқчи

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 17:42
  • 1458
  • 30

Евро-2016дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Дарио Срна яна Хорватия сафига қайтиши мумкин.

36 ёшли футболчини қайтишини терма жамоа сардори Лука Модрич сўраган.

Хорватия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячилари Шиме Врсалько ва Ёсип Пиварич жароҳати сабаб, бош мураббий Златко Далич  муаммоларга дуч келгани учун Модрич шундай қарорга келган дея баҳоланмоқда. Аввалроқ, Даличнинг ўзи ҳам Дарио Срна учун терма жамоа эшиги ҳар доим очиқ эканлигини айтганди.

Ҳозирда “Кальяри" клубида ҳаракат қилаётган Срна терма сафида 134та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол киритган.

Ўхшаш янгиликлар