ads


Буффон фаолиятидаги 600-ғалабани қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 18:00
  • 751
  • 30

Жанлуижи Буффон фаолиятидаги юбилей 600-ғалабани қўлга киритди.

ПСЖ посбони мазкур натижага Франция кубоги чорак финалининг "Дижон"га қарши учрашувда эришди. Мазкур баҳсда парижликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Футболга 1995 йилда қадам қўйган италиялик тажрибали дарвозабон фаолияти давомида 1071та учрашувда майдонга тушган. Буффон ўйинларнинг 168тасини “Парма”, 509тасини “Ювентус”, 176тасини Италия терма жамоаси ҳамда 19тасини ПСЖ либосида ўтказган.


Қайд этиш жоизки, ПСЖ клуби Буффон тушган учрашувларнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган.

Ўхшаш янгиликлар