Салоҳ: "Рекордлар яхши, бироқ муҳими - АПЛ"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 22:42
  • 1738
  • 30

"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ чемпионлиги учун кураш ҳақида гапирди.

"50, 51, 52та гол урсам, албатта зўр бўларди! Ҳар доим голлар уришга ва янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

Рекордлар - жуда яхши, аммо мен учун АПЛ - энг муҳими. Олдимизда жуда қийин ҳафта: 8 кунда 3 ўйин. Агарда биз бундан муваффақиятли ўтиб олсак, турнир жадвалида етакчи бўлиб оламиз.

Шундан кейин олдимизда 9 ўйин қолади. Ҳали бизда дам олиш ва кайфиятни кўтариш учун етарлича вақт бор", - деди Салоҳ.

Ўхшаш янгиликлар