Азар: "Сарри билан биргамиз"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 23:00
  • 1851
  • 30

"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоа бош мураббийи Маурицио Саррини ҳимоя қилмоқда.

Италиялик мутазассис сўнгги вақтларда катта танқидга учрамоқда.

"Биз барчамиз бир йўлдамиз: жамоа ҳам мураббий ҳам. Ҳа, ой қийин ўтмоқда. Аммо нима бўлса ҳам биз бирга бўлишимиз керак.

Биз мураббийимиз учун ўйнаяпмиз. Босимларга эътибор бермаслик ва мураббийни айбламаслик керак деб ўйлайман. У асосий таркибни танлайди, майдондаги ишларни эса биз ўз бўйнимизга оламиз", - деди Азар.

Ўхшаш янгиликлар