АГМКга "Сурхон" 12,1 миллион, "Андижон" 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши керак

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 13:42
  • 1550
  • 30

Футбол клублари футболчилар билан исталган вақтда шартнома тузади ва исталган вақтда уни бекор қилади.

Шу ҳолатни камайтириш учун 2019 йилдан бошлаб умумий шартномалар жорий қилгандик.

Ойбек Қиличев ва Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров шу йилнинг 3 январь куни АГМК билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Клуб Ҳожиакбаров билан шартномани 8 февраль санасида, Қиличев билан шартномани 16 февраль санасида бекор қилган. Футболчилар эса бу вақт оралиғида АГМК клубидан ойлик маош олган.

Янги қоидага кўра, мана шу футболчилар билан янги шартнома қиладиган клуб улардан фойдаланиши учун АГМК ҳисоб рақамига пул ўтказиб бериши керак. Яъни, шу футболчилар АГМК орқали ишлаб топган пулдан 1 сўм бўлса-да кўп ўтказилиши шарт. Йўқса, бу футболчилар янги жамоаси сафида майдонга туша олмайди.

Агар мазкур футболчилар трансфер ойнаси ёпиладиган 7 март санасига қадар ўзига янги клуб топа олмаганида эди, АГМК бу футболчиларнинг ойлик маошларини ёзги трансфер ойнаси очиладиган 9 июль санасига қадар тўлаб боришга мажбур бўларди.

Айни вақтда Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров хизматидан фойдаланишни истаётган “Сурхон” футбол клуби АГМК ҳисоб рақамига таҳминан 12,1 миллион сўм, Ойбек Қиличевни ўйнатишни истаётган “Андижон” эса 16,5 миллион сўм ўтказиб бериши шарт.

Шунингдек, АГМК клуби бош директори ПФЛ томонидан огоҳлантирилади. Боиси у шартномаларда кўрсатилган бандлар ҳақида яхши билиши ҳамда футболчилар билан шартномани ПФЛни огоҳлантирган ҳолда бекор қилиши керак эди, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 



Ўхшаш янгиликлар