Навбатдаги "Эл-Классико"да бош ҳакам алмаштирилди

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 19:00
  • 1617
  • 30

"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Испания чемпионатининг 26-тур учрашувига бошқа бош ҳакам тайинланди.

Навбатдаги "Эл-Классико"ни Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес эмас, Альберто Ундиан Мальенко бошқаради.

Маълумотларга кўра, Мальенко жорий мавсум ҳакамлик фаолиятини якунлайди, шу сабабли ушбу ҳакамга сўнгги "Эл-Классико"ни ўтказиш имконияти берилди.

Мальенко фаолияти давомида саккизинчи маротаба ЛаЛига доирасида "Реал" - "Барселона" учрашувини бошқаради.

"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 26-тур учрашуви 2 март куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар