ads


Европа лигасининг финали учун чипталар март ойида сотувга чиқарилади

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 19:42
  • 719
  • 30

УЕФА расмий сайти 2019 йилнинг 29 май санасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа лигасининг финали учун чиқариладиган чипталарнинг сотуви қайси санада йўлга қўйилишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, чипталар март ойининг 7 санасидан 21 санасигача бўлган муддатда фақат ташкилотнинг расмий сайти орқали сотилади.

Ҳал қилувчи баҳс учун жами 64 минг дона чипта чиқарилиши режалаштирилган. Чипталарнинг 37 мингтаси турли давлатлардаги нейтрал томошабинлар учун мўлжалланган. Финалга чиққан жамоаларнинг мухлисларига ажратиладиган чипталарнинг сони эса кейинроқ маълум бўлади.

Агар чипталарга бўлган талаб кутилганидан кўпроқ бўлса, унда УЕФА ютуқли ўйинлар кўринишида уни мухлисларга тақдим қилади. Лотореялар учун ариза қабул қилиш муддати эса чекланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигасинг финал учрашуви бўлиб ўтадиган Бокудаги “Олимпийский” стадиони ўз бағрига 70 мингга яқин томошабинни сиғдира олади.

Ўхшаш янгиликлар