Педро: “Тотенҳэм” устидан қозонилган ғалабадан кейин ажойиб ҳисларни туяяпман”

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 21:00
  • 1708
  • 30

“Челси” ҳужумчиси Педро Родригес АПЛ 28-турида “Тоттенҳэм” устидан (2:0) қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Бизга бу 3 очко ва ғалаба жудаям зарур эди. Биз мухлислар қаршисидан тўп тепишимиз билан бирга ўзимизга бўлган ишончни ҳам ҳис қилишимиз лозим эди. Биз учун жудаям омадли кун бўлди. Биз “Манчестер Сити” ва “Тоттенҳэм”га қарши оғир учрашувда майдонга чиқдик. Ҳар иккала ўйинда ҳам ўз анъанамизга мос равишда ўйин кўрсатдик, сўнгги учрашувда керакли натижага эришдик. Энди биз бу ғалаба билан фахрлансак арзийди ва ажойиб туйғулар оғушидамиз”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Лондон клуби матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар