ads


Анчелотти: “Наполи” эртами-кечми “Юве”нинг гегемонлигига чек қўяди

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 21:42
  • 807
  • 30

“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелоттининг айтишича, непаолликлар вақти келиб “зебралар”нинг етакчилигига чек қўяди.

Анчелоти А сериянинг навбатдаг 26-тури олдидан “Ювентус”га қарши кечадиган баҳс олдидан шу тахлит фикрларини билдириб ўтди. Айни пайтда Турин суперклуби энг яқин таъқибчиси, 2-ўринда бораётган “Наполи”дан 13 очко илгарилаб кетган.

“Турнир жадвали алдамайди: “Ювентус” кўрсатаётган ўйин мақтовга лойиқ. Туринликлар айни пайтда қолганлардан кучлироқ.
Ушбу мавсумда бизда бир қанча омадсиз ўйинлар бўлди, аммо умумий олганда ҳозирча ҳаммаси жойида. “Ювентус” Неаполга барча масалани ҳал қилишга, Скудеттони ютиш учун ҳал қилувчи қадамни ташлаш учун келади. Меҳмонлар ўзларининг кучли жиҳатларини намоён этишга уринишади: жамоавий ҳимоя, қарши ҳужум, курашга чанқоқлиқ ва Роналуднинг тезлиги... Шу билан бирга “Наполи” ҳам “Юве”га қарши қаттиқ курашиши лозим. Уларга муносиб рақиб бўлишимиз керак. Шундай бўлмаганда, мен бу ерда ишламасдим. Эртами кечми биз албатта улардан устун бўламиз, мен бунга ишонаман”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда La Stampa.

Ўхшаш янгиликлар