"Навбаҳор" 8 мартга қадар Тошкентда бўлади

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 22:42
  • 1771
  • 30

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби аъзолари Намангандаги ўқув-машғулот йиғинини бугун ўз якунига етказишди.

“Лочинлар” бугун тушликдан сўнг, Тошкентга жўнаб кетишди. Машғулотлар эртадан пойтахтимизда давом эттирилади. Андрей Канчельскис шогирдлари пойтахтимизда 7 мартгача бўлишни режалаштиришган.

Наманганликлар 8 март куни ўз қароргоҳларига келишади.

10 март куни эса “Навбаҳор” 2019 йилги Суперлиганинг дастлабки тури доирасида “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувнинг Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилиши эҳтимоли бор.
 

Ўхшаш янгиликлар