ads


Мауро Икардининг "Интер" жамоасига бўлган муҳаббати чексиз

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 01:42
  • 1419
  • 30

"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди клубда келажакдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Қийин пайтларда чин севги намоён бўлади. Шундай пайтларда мен ҳар доим "Интер"ни танлаганман ва жамоада қолганман.

Голларим "Интер"га ёрдам бера олганини сезганимда, бошқа нарсалардан кўра муҳимроқ ўринда туради. Кучлироқ фейр-плей, одамлар бизни яхши клуб деб ҳисоблашмаганидаги қийинчиликларда кучлироқ бўлиш, "Интер" билан ҳар нарсага эришиш мумкин. Бўлиб ўтган барxа кўнгилсиз воқеаларга қарамасдан, ҳар доим шу ерда қоламан. Шу рангларга бўлган муҳаббат туфайли жамоада қоламан.

Шифокорларга қарши бориб, ўйинга тушмаслигим керак бўлган пайтда, оғриқ билан бўлса-да, ўйнаган вақтларим бўлган. "Интер"га бўлган муҳаббатим сабабли, фақатгина баъзи профессионал футболчилар рад эта олганидек, мен ҳам бошқа клублардан келган таклифларни рад этганман.

Фарзандларимнинг кўзи алдамайди. Оила аъзоларимнинг барчаси "Интер"ни севади. Орзуимни тушуниб етдим. Жамоа сардори сифатида "Интер"ни ЕЧЛга қайтармоқчиман. Ҳамиша ушбу кўк қора рангларга бўлган муҳаббатимни доимо кўрсатиб келганман", – дея Икарди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида фикр билдирди.

Ўхшаш янгиликлар