Вейналдум ПСЖ ҳақида: “Фаолиятимдаги янги чақирув”

  • Mr.NoBoDy 10.06.2021 20:34
  • 327
  • 30

Жоржиньо Вейналдум ПСЖга ўтгани ҳақида илк фикрлари билан ўртоқлашди.

Нидерландиялик ярим ҳимоячи жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолади.

“ПСЖга трансферим – фаолиятимдаги янги чақирув. Европанинг энг яхши жамоаларидан бирининг аъзосига айландим. Бу жуда йирик лойиҳа. ПСЖга бор хоҳиш ва иродамни беришга тайёрман.

ПСЖ охирги йилларда ўз кучини намойиш қила олди, аммо биз янада юқорилаб, каттароқ ютуқларга эришишимиз мумкин”, дейди Вейналдум.

Ўхшаш янгиликлар