Яман - Ўзбекистон учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 10.06.2021 22:17
  • 480
  • 30

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Яманга қарши майдонга тушади.

«Қирол Фаҳд» стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни БААлик рефери Муҳаммад Абдулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Алҳаммади ҳамда Муҳаммад Ҳасан ёрдам беришади.

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи

11 июнь - 23.00 | Яман - Ўзбекистон

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла (БАА)

Ён ҳакамлар: Муҳаммад Алҳаммади (БАА), Муҳаммад Ҳасан (БАА)

Захира ҳаками: Али Ҳасан Алсамаҳежи (Баҳрайн)

Ўхшаш янгиликлар