Илҳом Мўминжонов сайтимиз мухбири билан суҳбатда "Нефтчи"нинг жорий мавсумдаги фаолиятига оид қизиқ фактни айтди

  • Mr.NoBoDy 14.06.2021 12:17
  • 513
  • 30

"Нефтчи" ўз майдонида "Янгиер"ни мағлуб этган ўйиндан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов сайтимиз мухбири билан ўзаро суҳбатда бўлди.

Суҳбат диалоги жамоанинг жорий мавсумдаги фаолияти, киритилган голлар, ғалабалар ва бой берилган ўйинлар хусусида кечди. Бош мураббий "Нефтчи"нинг жорий мавсумда рақиблар дарвозасига киритган голлари хусусида айтиб ўтар экан, шу вазиятга оид қизиқ фактни келтириб ўтди. Хусусан ортда қолган 11 та турда рақиб дарвозасига энг кўп гол урган жамоа "Нефтчи" бўлса ҳам ўйинлар давомида бирон маротаба пенальти тепмаган экан. Жами 22 та голнинг барчаси ўйиндан киритилган.

Расмий ўйинларда ҳар доим галстук билан кўриниш берувчи тартибли мураббий Илҳом Мўминжонов билан тез кунда турли мавзуларда батафсил интервью ташкил этиш режамизда бор.

Бизни кузатишда давом этинг!

Ўхшаш янгиликлар