ads


"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 12:42
  • 792
  • 30

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Шўртан" клубидаги муаммолар ҳақида маълумот берди.

Клубларнинг қарзи осилиб ётмаслиги ПФЛ учун муҳим. Бир йил жиддий ишласак, шундай муаммолардан қутилишимиз мумкин деган хом хаёлларимиз бор.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби ФИФА билан ёзишмаларини тўхтатмаган. Жамоанинг айтишича, беларуслик мураббийлар Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варьвончикка 2016 йилдаёқ тўланиши керак бўлган пуллар шу йилнинг 1 апрелига қадар тўлиқ ўтказилар экан.

“Шўртан” ҳозиргача Криушенкога 445 миллион сўм тўлаган (таҳминан 54 минг доллар). Энди яна 248 миллион сўм ўтказиши керак. ФИФА қоидаларига кўра, ўз вақтида тўланмаган ҳар қандай сумма бир йил давомида 5 фоиздан пеня ҳосил қилади.



Ғузор клуби Варьвончик учун ҳозиргача 105 миллион сўм тўлаган (таҳминан 13 минг доллар). Яна 73 миллион сўм ўтказиб бериши керак. Худди ўша 4 йиллик пеня бунда ҳам бор.

Жамоа қўшимчасига Мурод Отажонов, Ёрқин Назаров, Сардор Хурсанов, Азиз Ғуломхўжаев кабилардан ҳам қарздор. Яна бир-икки киши чиқиб келса керак олдинда. Маълумот учун, ФИФА қоидаларига кўра, қарздорлик масалалари учун даъво муддати 2 йилдир, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Ўхшаш янгиликлар