Бонуччи Кьеллинини ЖЧ-2022да ўйнашга кўндирмоқчи

  • Mr.NoBoDy13.07.2021 00:51
  • 321
  • 30

Италия термаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоадоши Жоржо Кьеллинини 2022 йили Қатарда ўтадиган ЖЧда иштирок этишига кўндирмоқчи.

Евро-2020 финал учрашувидан кейинги интервьюда Кьеллини терма ўйинларида чарчаб қолаётганини ва шу йили халқаро фаолиятини тугатишни режалаштираётганини айтди. Кейинчалик Бонуччи мухлислардан хавотирланмаслигини ва Кьеллинини ЖЧ-2022да ўйнашга кўндиришини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Италия финалда Англияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мағлубиятсиз сериясини 34 ўйинга етказиб олди.

Ўхшаш янгиликлар