"Реал" ва "Барселона" хато қилишга ҳаққи йўқлигини билади". Симеоне Ла Лига ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 22.07.2021 07:51
  • 513
  • 30

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лигадаги рақобат ҳақида гапирди.

- "Реал" таркибини деярли кучайтирмади. "Барселона"да молиявий муаммолар бор. Кўпчиликнинг фикрича, "Атлетико"ни ғалабалар кутмоқда.

- Ўтган йили "Реал" ёмон ёки унчалик яхши бўлмаган мавсумни ўтказиши ҳақида гапиргандик. Аммо улар ҳам худди биз каби ўйинларда мағлуб бўлишди. Аммо биз улардан битта ўйин кўп ютдик. 

"Реал" ва "Барселона" хато қилишга ҳаққи йўқлигини билади. Аммо "Севилья", "Реал Сосьедад", "Вильяреал" каби жамоаларнинг кучайиши совринни курашсиз ютиб бўлмасликни кўрсатиб турибди. 

"Барселона", "Реал", МЮ, "Бавария", "Ювентус" - улар доимо жаҳоннинг энг яхши клублари ҳисобланишади", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар