"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy22.07.2021 10:51
  • 99
  • 30

"Ливерпуль" ҳимоячиси Натаниэль Филлипс фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Футболчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Немис клуби эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун футболчининг атрофидаги инсонлар билан алоқага чиқди.

"Ливерпуль" ўйинчи билан хайрлашишга қарши эмас, таклифларни эшитишга тайёр. Футболчи 2016 йилдан бери "Ливерпуль"да, аммо у асосий жамоага ўтган мавсумда кира олди.

Филлипс ўтган мавсум АПЛда 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар