"Аталанта" футболчисини "Тоттенхэм"га сотишга рози бўлди

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 10:34
  • 471
  • 30

"Аталанта" ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"TyC Sports" хабарига кўра, "Тоттенхэм" футболчи учун 50 миллион евро ҳамда бонуслар сифатида 5 млн евро ваъда қилган. Бергамоликлар эса буни қабул қилган.

Олдинроқ "шпорлар" аргентиналик футболчи билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўтган мавсумда 23 ёшли фуллбэк 31 ўйинда 2тадан гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар