Фирмино "Ливерпуль"дан кетишга аҳд қилди

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 10:51
  • 603
  • 30

"Ливерпуль" футболчиси Роберто Фирмино жамоадан кетиши мумкин.

"The Athletic" хабарига кўра, томонлар ҳали ҳам шартномани узайтириш борасида ишламаяпти. Шартноманинг якунига етишига эса 2 йил қолди.

Айни дамда Мерсисайд клуби раҳбарияти 6 асосий футболчи билан шартномани узайтириш ишларини олиб бормоқда. Клуб яқиндагина Трент Александр-Арнолд билан битимни 2025 йилга қадар узайтирди. Кейинчалик эса Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк, Фабиньо ва Алиссон каби футболчилар билан ҳам шартнома имзоланиши кутилмоқда. Фирминонинг "Энфилд"даги тақдири эса сўроқ остида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Фирмино 2015 йили 41 млн евро эвзаига "Хоффенхайм"дан "Ливерпуль"га ўтганди. Ўтган мавсумда у АПЛнинг 36 ўйинида 9 гол ва 7 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар